Ўзбекистоннинг тўртинчи ракеткаси Чимкентда “Фьючерс” чемпиони бўлди

Дата: 17:21, 04-10-2016.

Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг тўртинчи ракеткаси Санжар Файзиев Чимкентда (Қозоғистон) бўлиб ўтган “Фьючерс” тоифасидаги мусобақа чемпиони бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Теннис федерацияси маълумотларига кўра, С.Файзиев ғалабага уч сетда Эстония вакили Владимир Ивановни енгиб эришди (4/6, 6/3, 6/2).

Баҳс 2 соат 38 дақиқа давом қилди. Бу орада 22 ёшли Санжар (жаҳон рейтингида 638-ўринда) беш эйс ва брейкка эришиб, уч марта тўп узатишда адашди. Дунёнинг 663- ракеткаси 29 ёшли Владимир битта тўпни чиқариб юборди, уч брейк-пойнт амалга оширди ва бешта иккилик хатога йўл қўйди.

С.Файзиев ўзаро учрашувларда 2:1 ҳисобида олдинга чиқди.

Ушбу мусобақалардаги ғалаба С.Файзиевнинг мавсумдаги илк ғалабаси бўлди ва унга 18 рейтинг очкоси олиб келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: