Ўзбекистоннинг ташқи қарзи давлат лойиҳаларини молиялаштириш учун маблағлар жалб қилиш ҳисобига ўсмоқда

Дата: 14:24, 28-12-2018.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг ташқи қарзи давлат лойиҳаларини молиялаштириш учун маблағлар жалб қилиш ҳисобига ўсмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси умумий ташқи қарзининг ҳажми 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига $16,4 млрдни ташкил қилиб, 2018 йилнинг бошига нисбатан 4,2% ёки $664,3 млнга ўсди”, - дейилади Марказий банк хабарида.

Шундан кейин қайд этилишича, 2018 йилнинг 9 ойи учун жами қарздорликнинг ўсиши давлат секторига тўғри келмоқда ($1,1 млрд), шу билан бирга хусусий секторнинг қарздорлиги $466,2 млнга камайди.

“Шундай қилиб, давлат ташқи қарзи давлат лойиҳаларини молиялаштириш учун янги қарз олишларни жалб қилиш ҳисобига ўсиш тенденциясини сақлаб қолди”, - дейилади хабарда.

Таъкидлаш лозимки, дейилади шундан кейин, 2018 йилнинг 9 ойи давомида хусусий сектор томонидан жами $536,3 млн миқдордаги ташқи қарз жалб қилинди. Қарзни жалб қилиш асосан банклар – $340,0 млн, улардан $241,2 млн – давлат улушига эга банклар, $57,8 млн – нефть, газ ва энергетика сектори корхоналари, $25,3 млн – тўқимачилик соҳаси корхоналари ва $113,3 млн – иқтисодиётнинг бошқа секторлари корхоналари хиссасига тўғри келади.

Сурат манбаи: tj.sputniknews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: