Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 16% ўсди
Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 16% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2018 йилнинг январ-октябр якунлари бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси $25768,3 млнни ташкил этди ва ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 15,9% кўпайди”, - дейилади Ўзбекистонда Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.
Кўрсатилган муддатда экспорт ҳажми $10258,0 млнни ташкил этди (4,1% пасайди), импорт ҳажми – $15510,3 млна тенг бўлди (ўсиш суръатлари 34,4%). Ташқи савдо сальдоси минус $5252,3 млн даражасида қайд этилди.
Сурат манбаи: uzreport.news