Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ташаббуслари бутун Марказий Осиё учун янги имкониятлар очмоқда – АҚШ эксперти
Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Гудзон институтининг (АҚШ) Ҳарбий ва сиёсий тадқиқотлар маркази директори Ричард Вайц Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ташаббуслари бутун Марказий Осиё учун янги имкониятлар очмоқда, деб ҳисоблайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У бу баёнотни 22 январ куни Вашингтондаги (АҚШ) Марказий Осиё ва Кавказ институтида (CACI) бўлиб ўтган “Ўзбекистон ташқи сиёсати: янги раҳбарият даврида ўзгариш ва собитқадамлик” мавзусидаги форумда қилди.
“Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, тадбирда етакчи илмий-тадқиқот муассасалари, нодавлат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, АҚШ Конгресси стафферлари иштирок этдилар,” – дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
CACI раиси Фридрих Старр анжуманни очар экан, Ўзбекистонда президент сайловлари сўнг қисқа вақт ичида барча соҳаларда кенг ўзгаришлар рўй берди, деб айтди. Жумладан, миллий иқтисодиётни эркинлаштириш чоралар кўрилди, давлат бошқаруви ислоҳ қилинди, одамлар ва ҳукумат мулоқоти учун имкониятлар яратилди, оммавий ахборот воситалари сезиларли даражада фаоллашди, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш таъминланмоқда. Ўзбекистон ташқи сиёсат соҳасида қўшни давлатлар билан яқинлашиш сиёсатини юритмоқда. Тошкентнинг ташаббуслари барча минтақа давлатлари пойтахтлари ва Афғонистонда кенг қўллаб-қувватланмоқда, АҚШ, шу жумладан, етакчи Ғарб давлатлари билан мулоқот мустаҳкамланди.
“Гудзон институтининг Сиёсий тадқиқотлар маркази директори Ричард Вайц Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги ташаббуслари бутун Марказий Осиё учун янги имкониятлар очишини таъкидлади. Республика мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ғояси асосида ташкил этилган кун тартибини илгари сурмоқда. Шу туфайли, бугунги кунда минтақада “ўзаро ва очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш зарурлиги” ҳақида умумий тушунча шаклланди. Америка эксперт таъкидлаганидек, шу билан бирга, Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатининг фундаментал тамойилларига содиқ қолмоқда: Тошкент миллий манфаатлари ва мамлакат ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида барча мамлакатлар билан тенг алоқалар юритмоқда”, - дейилади хабарда.
Атлантика кенгаши ҳузуридаги Евроосиё маркази директори Жон Хербст ўтган йили Ўзбекистон-Америка муносабатларини сезиларли даражада мустаҳкамланганига алоҳида эътибор қаратди. Унинг фикрига кўра, бу икки мамлакат президентларининг сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасидаги долзарб масалалар бўйича ўхшаш позициялари билан боғлиқ.
Форум иштирокчилари таъкидлаганларидек, ўтган йил давомида Ўзбекистонда қабул қилинган чора-тадбирлар кейинги ривожланиш истиқболларини оптимистик баҳолаш имконини бермоқда. Очиқланган фикрларга кўра, Ўзбекистон раҳбариятининг жорий сиёсати узоқ муддатли стратегик натижаларга эришиш қаратилган, бу эса мамлакатнинг халқаро майдонлардаги обрўсини мустаҳкамлайди ва хорижий бизнеснинг сармоя ва конкрет лойиҳаларни амалга оширишга қизиқишини оширади.
“Форум якунлари бўйича яқин ойларда CACI яна икки шу каби тадбирлар ўтказилиши ҳақида эълон қилинди. Улар ҳам Ўзбекистондаги давлат бошқаруви ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, президент Шавкат Мирзиёевнинг бошчилигида мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш масалаларига бағишланади”, - деб хулоса қилинади хабарда.


