Ўзбекистоннинг теракт тайёрлаётган икки фуқароси Истамбулда қўлга олинди
Тошкент. 18 март. ЎзТАГ –Ўзбекистоннинг теракт тайёрлаётган икки фуқароси Истамбулда қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
CNN Turk маълумотига кўра, “Ислом давлати” ташкилотининг қўлга олинган ушбу тарафдорлари 2017 йил 1 январда Reina клубидагига ўхшаш теракт тайёрлаётган бўлишган.
Улардан икки Калашников автомати, 500 ўқ, портловчи модда ва электрон хотира қурилмалари олиб қўйилган.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг 1 январида Reina клубига қуролли хужум пайтида 39 киши қурбон бўлди, 69 киши касалхонага ётқизилган эди.
Теракт ижрочиси Ўзбекистоннинг фуқароси Абдулқодир Машарипов бўлиб чиқди. У кейинги йилларда Туркияда яшаган ва сўнгра турк полицияси томонидан қўлга олинди.