Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ичимлик сувининг тозалиги ошади

Дата: 17:38, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг энг жанубий шаҳри - Термиздаги ичимлик сувининг тозалиги ошади, деб хабар қилади “Правда Востока” газетаси.

Нашр маълумотларига кўра, янги қурилаётган замонавий оқава сувларни йиғиш тизими аҳолининг марказлашган канализация билан таъминланганлик даражасини 51,5% етказишга имкон беради. Бунинг учун кунига 25 минг куб метр оқава сувларни тозалашга қодир бўлган тозалаш қурилмаси барпо этилмоқда. Шунингдек, учта янги канализацион насос станциялари ҳам барпо этилиб, битта ана шундай қурилма реконструкция қилинмоқда.

Осиё тараққиёт банкининг15,5 млрд сўмлик кредити ҳисобига амалга оширилаётган ишлар давомида жорий йилда 65 км магистрал ва 100 км ички сув тизимлари реконструкция қилиниб, 9 янги қудуқ барпо этилади.

16 замонавий сув узатиш ускуна ва 26 ичимлик суви насослари ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда, деб ёзади газета.

Янгилик билан ўртоқлашиш: