Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари ва Фарғона водийсида ёмғир ва қор ёғиши башорат қилинмоқда

Дата: 12:15, 29-09-2017.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Шанба, 30 сентябр куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари ва Фарғона водийсида ёмғир ва қор ёғиши башорат қилинмоқда, энг иссиқ об-ҳаво Сурхандарё вилоятида кузатилади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 18-20° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, Устюртда 1-3° совуқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, баъзи жойларда 0° тушиши мумкин, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Тошкент Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, баъзи жойларда 0° тушиши мумкин, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Сурхандарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° иссиқ, кундузи 19-23° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-4 ° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: