Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида бошланғич қиймати 2,92 млрд сўм бўлган 3 давлат объекти аукцион савдоларига қўйилди

Дата: 12:08, 12-11-2014.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида бошланғич қиймати 2,92 млрд сўм бўлган 3 давлат объекти аукцион савдоларига қўйилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сотувга қўйилган объектлар орасида Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида жойлашган фойдаланилмаётган маъмурий ва омборхона бинолари, умумий овқатланиш объекти бинолари бор. Ернинг умумий майдони 2 гектар.

Савдоларда қатнашиш учун салоҳиятли инвестор корхона бошланғич қийматининг камида 15% миқдорида гаров пули киритиши зарур. Савдолар “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ томонидан ташкил этилмоқда.

$1 = 2392,5 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: