Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида бошланғич қиймати 9 млрд сўм бўлган 9 давлат мулки объектлари сотувга қўйилди
Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида умумий бошланғич қиймати 9 млрд сўм бўлган 9 давлат мулки объектлари сотувга қўйилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, савдога фойдаланилмаётган маъмурий бинолар, умумий овқатланиш хоналари, савдо майдончалари, ишлаб турган корхоналардаги давлат улушлари қўйилган.
Йирик лотлар орасида “Шарқ” МЧЖга қарашли паррандачилик фабрикасининг қиймати 4,205 млрд сўмлик 25% давлат улуши (Қибрай тумани), “Келес Шароб” алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисининг қиймати 1,926 млрд сўмлик 25%давлат улуши (Зангиота тумани), Ангрендаги қиймати 1,215 млрд сўмлик нотураржой бино ва иншоотлар бор. Савдоларда қатнашиш учун салоҳиятли инвестор корхона бошланғич қийматининг камида 15% миқдорида бадал киритиши зарур.
$1 = 2418,2 сўм