Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги аукционда қиймати 22,22 млрд сўмлик 8 давлат мулки объектлари сотилади

Дата: 11:13, 06-04-2015.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги аукционда умумий қиймати 22,22 млрд сўмлик 8 давлат мулки объектлари сотилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қурилиши тугалланмаган тижорат объектлари ва саноат корхоналари, мактабгача таълим муассасалари биноларини сотиб олишни Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти бўлими таклиф этмоқда.

Сотилаётган объектлар орасида энг йириги ва қиммати майдони 6,35 минг кв. метр ва катталиги 10 гектарга тенг бўлган қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар мажмуидир (Бўстонлиқ тумани). Унинг қиймати 11,68 млрд сўмга тенг.

Савдоларда қатнашиш учун салоҳиятли инвесторлар корхона бошланғич қийматининг камида 15% миқдорида гаров пули киритиши зарур.

$1 = 2490,2 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: