Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси тожикистонликлар учун виза баҳосини “рамзий” деб атади

Дата: 18:11, 05-04-2017.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Шоқосим Шоисломов тожикистонликлар учун виза баҳосини ($6) “рамзий” деб атади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Авеста маълумотига кўра, бу ҳақида у яқинда журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.

Ушбу қарор, деб таъкидлади у, икки мамлакат фуқаролари муаммоларга дуч келмаслиги учун қабул қилинган. 

Ўзбек дипломатининг сўзларига кўра, ТР фуқаролари учун америка визасининг баҳоси $156, туркман визаси баҳоси $55 атрофидани ташкил қилади.

Шоисломов шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги виза режими юмшашиш кутилаётгани, лекин унинг бутунлай бекор қилинишини кутмаслик зарарурлигини қайд этиб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, икки мамлакат ўртасидаги виза режими 2000 йил 11 сентябрдан бери амал қилади.

Бундан олдинроқ, томонлар икки мамлакат ўртасидаги виза режимини юмшатиш масаласини муҳокама қилганликлари хабар қилинган эди. Бунда, энг аввало, чегарадан ўтишни осонлаштириш, чорагаолди ҳудудида ҳаракатланишни енгиллиштириш ҳақида гап кетмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: