Ўзбекистоннинг “Трастбанк”и ва россиянинг “Промсвязбанк”и ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди

Дата: 15:25, 13-11-2017.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг “Трастбанк”и ва россиянинг “Промсвязбанк”и ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳужжат Ўзбекистон делегациясининг Москвага ташрифи чоғида имзоланди. Уни “Трастбанк” бошқаруви раиси Сардор Нормуҳамедов бошқарди.

“Меморандум Ўзбекистонда товар ва хизматлар етказиб беришни кўзда тутувчи савдо битимлари ва лойиҳа молиялаштириши соҳасида ўзаро манфаатли қўшма операцияларни амалга оширишга қаратилган” – деб таъкидланади ўзбек банки хабарида. 

Томонлар, шунингдек, икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр ва тажриба алмашдилар, тўлов тизимлари фаолият юритиши ва замонавий ахборот технологияларини қўллаш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: