Ўзбекистоннинг туман тиббий бирлашмаларидан бирида бирданига 8 раҳбарлар ишдан бўшатилди

Дата: 09:29, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Пахтаобод тумани тиббий бирлашмасида бирданига 8 раҳбарлар ишдан бўшатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда.

Туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида айрим раҳбар ходимлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича долзарб вазифаларни қониқарсиз бажариб келаётгани аниқланди.

Шу муносабат билан, Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Қ.Сайидумаров, туман тиббиёт бирлашмасининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Қ.Мамадалиев, туман тиббиёт бирлашмаси ҚВП координатори А.Мискинова, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Д.Деҳқонова, шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири Т.Тожибоев, жарроҳлик бўлими мудири М.Юнусов, тез тиббий ёрдам мудири Н.Мамадалиева, терапия бўлими мудири М.Тешабоевалар ўз лавозимидан озод этилди.

“Вилоятдаги ҳар бир даволаш муассасаси раҳбарига халқ розилиги ва аҳоли манфаатлари йўлида шахсий жавобгарликни ҳис қилиб ишлаш, эндиликда ҳар бир соҳа вакили бирламчи тиббий хизматга бўлган эҳтиёжни сифатли ва самарали қондириш каби муҳим вазифалар тушунтирилди.”, - дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Сурат манбаи: https://rzd-medicine.ru/rzd-corporate-health-care

Янгилик билан ўртоқлашиш: