Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Лондонда тақдим этилмоқда
Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Лондонда тақдим этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбектуризм” МК сайтига асосланган ҳолда.
“7 ноябрда Лондонда (Буюк Британия) сайёҳлик соҳасидаги “World Travel Market” бутунжаҳон кўргазма-ярмаркаси ишлай бошлади”, - дейилади хабарда.
Хабар берилишича, WTM-2016 кўргазмасида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ягона миллий стендда “Orient Voyages”, “Sitara International”, “Sackvoyage Tour”, “Diplomatic VIP & Travel Service”, “Jannat Makon Diyor”, “Avrud”, “Aziz Shokhrukh Tour”
туристик компаниялари ва бошқалар, шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан тақдим этилган.