Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Японияда тақдим этилди

Дата: 17:00, 21-02-2018.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Японияда тақдим этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон ўзининг туристик салоҳиятини Япониянинг Сикоку ҳудудида бўлган Коти префектурасидаги 13-Туристик форум ва туристик кўргазмада тақдим этган.

“Либераль-демократик партиянинг бош котиби, Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм бўйича элчиси Тошихиро Никаи ва Япониянинг туризм бўйича агентлиги комиссари Акихико Тамуралар тадбирнинг фахрий меҳмонлари бўлишди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон стендида меҳмонларга ахборот материаллари, ҳунармандларнинг буюмлари ва миллий кийим-кечаклар тақдим этилган.

Сурат манбаи: https://travel.rambler.ru/guide/asia/japan/

Янгилик билан ўртоқлашиш: