Ўзбекистоннинг туризм бўйича Ҳиндистондаги элчиси дизайнер бўлди

Дата: 15:59, 19-03-2019.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси модельер ва дизайнер Рита Бери бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Давлат туризм Қўмитаси маълумотига кўра, бу Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек мусиқаси ва мода фестивали доирасида эълон қилинди.

“Фестивал доирасида ташкил этилган тантанали кечада Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев Р.Берини "Ҳиндистон туризм маданиятининг элчиси" сифатида Ҳиндистонга тайинланганлигини эълон қилди ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг расмий ҳужжати ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича эсдалик совғасини топширди”, – дейилади хабарда.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: