Ўзбекистоннинг туризм бўйича Япония элчиси этиб актриса тайинланди

Дата: 12:55, 24-04-2019.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг туризм бўйича Япониядаги элчиси этиб Маеда Акуцо тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

“Япониялик машҳур актриса Маеда Акуцо Ўзбекистоннинг Япониядаги туристик бренди фахрий элчиси этиб тайинланди. Актрисага “Ўзбекистон туризми элчиси” сертификатини тақдим этиш маросими 23 апрелда Токиода бўлиб ўтди”, - дейилади Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, “Ўзбекистонни Япониядан келадиган туристлар учун туристик дестинация сифатидаги брендини танишга бевосита хизмат қиладиган” ушбу воқеани етакчи ОАВ кенг ёритмоқдалар.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: