Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

Дата: 15:28, 17-05-2016.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди, деб хабар беради ўзбек ТИВ матбуот хизмати.

“2016-йилнинг 16-май куни илгари Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган, Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Акмалжон Кучкаров Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди”, - дейилади хабарда.

Маълумки, 2012 йилдан бери Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси бўлиб Жавҳар Изомов ишлаётган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: