Ўзбекистоннинг уч фуқароси терроризмни тарғиб қилганлик учун 5 йилдан 6 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Дата: 16:37, 03-08-2016.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг уч фуқароси терроризмни тарғиб қилганлик учун 5 йилдан 6 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар қилади ЎзТАГ.  

“Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоят суди мамлакатнинг уч нафар фуқаросини "Туркистон ислом ҳаракати"(ТИҲ) халқаро террорчилик ташкилотининг материалларини тарғиб қилгани учун 5 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум қилди”, - деб хабар берди сешанба куни РИА Новостига Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот муассасалари вакили.

"Судланувчилар электрон флеш-карта ва дискларда ТИҲнинг "ислом ҳалифатлигини" тузишга чақириқлари акс эттирилган видео ва аудиоматериалларни тарқатганлар", - деб аниқлаштирди агентлик  суҳбатдоши.

Тергов маълумотларига кўра, судланганлар Россияда ишлаб юрганларида ТИҲ издошлари билан танишганларидан кейин экстремизм ақидаси таъсирига тушиб қолганлар.

ТИҲ (Собиқ "Ўзбекистон ислом ҳаракати") - Бош қароргоҳи Афғонистонда жойлашган террористик ташкилот бўлиб, 1996 йилда Афғонистонга қочиб кетган Ўзбекистонда таъқиқланган сиёсий партиялар фаоллари томонидан ташкил қилинган. Россия, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари томонидан бу ташкилот террорчилик ташкилоти деб тан олинган. Ташкилот "Ал-Қоида" ва "Толибон" террорчилик ташкилотлари билан боғланган. 2014 йилнинг октябрида ТИҲ "Ислом Давлати" жангариларига қўшилганлигини маълум қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: