Ўзбекистоннинг уч шаҳрида Россия ОТМ таълим олиш имкониятларига доир кўргазмалар бўлиб ўтади

Дата: 18:19, 22-04-2016.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – 22-27 апрел орасида Ўзбекистоннинг уч шаҳрида Россия ОТМ таълим олиш имкониятларига доир кўргазмалар бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Россотрудничество” ваколатхонасидан хабар беришларича, “Россияда фан ва таълим” кўргазмаси Тошкентдаги “WyndhamTashkent” меҳмонхонасида очилади. Бу ерда қатор ОТМ салоҳияти ва уларда ўқиш йўналишлари намойиш этилади.

 Кейинчалик, 24-25 апрелда Самарқанд ёшлари рус ОТМ мутахассислари билан учрашиш ва кенг кўламдаги тарқатма материаллар, шунингдек, зарур алоқа маълумотларини олиш имконига эга бўлади.

26-27 апрелда мамлакатнинг яна бир қадим шаҳри – Бухорода Россия ОТМ тақдим этилади.

 Қайд этиб ўтамизки, Ўзбекистонда турли таълим кўргазмалари, жумладан, россия ОТМ кўргазмаларининг ўтказилиши яхши анъаналардан бири бўлиб, у ёшларнинг замонавий долзарб таълим олиш имкониятларини кенгайтиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: