Ўзбекистоннинг учта вилоятида махсус сайёҳлик зоналари ташкил этилади

Дата: 12:33, 15-08-2019.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг учта вилоятида махсус сайёҳлик зоналари ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Вилоятларнинг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни, замонавий меҳмонхона комплексларини, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар, эко ва агро-сайёҳлик ва бошқа сайёҳлик объектларини жалб этиш тизимини такомиллаштириш ҳамда мамлакатимиз ҳудудларида замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини яратиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида, узоқ тоғли ҳудудларда қўшимча иш ўринлари билан бирга туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида махсус сайёҳлик зоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди", - дейилади Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, президентнинг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва бошқа вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда тегишли сайёҳлик зоналарини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича батафсил режани ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: