Ўзбекистоннинг қурилиш ойналари биржа бозорида ойна нархлари чоракдан зиёдга ошди

Дата: 15:31, 26-08-2015.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – 2015 йилнинг июнидан августига қадар Ўзбекистоннинг қурилиш ойналари биржа бозорида нархлар 26,6% ошди: 1 кв. метрига 12,4 мингдан 15,7 минг сўмгача, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси трейдерлари фикрига кўра, сўнгги ойлардаги ўсишлар қурилиш мавсумида анъанавий тарзда кузатиладиган талабнинг кўтарилганлиги билан боғлиқдир. Матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2015 йилнинг 7,5 ойи давомида унинг биржадаги нархлар тренди ўтган йилга нисбатан ўртача 8% пастроқ даражада сақланди.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил бошидан бери электрон биржа савдолари орқали 3,5 млн кв.м. қурилиш ойнаси сотилиб, бу ўтган йилга нисбатан 85% кўпдир. Маҳсулотнинг асосий сотувчиси “Кварц” АЖ бўлиб, у Марказий Осиёда ойна маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш бўйича энг йирик корхона ҳисобланади.

$1 = 2595,52 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: