Ўзбекистоннинг .UZ ҳудудидаги доменлар сони 29 мингдан ошди
Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг .UZ ҳудудидаги доменлар сони 23% кўпайиб, 29 мингдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу статистика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилнинг 9 ойидаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлисида эълон қилинди.
“.UZ ҳудудидаги миллий ахборот ресурсларининг ривожланиш ҳолати таҳлил қилинди. ZiyoNET тармоғи доирасида таълим ресурслари сони эса 126 мингтага (ўсиш 124%) етди. uMail.uz электрон почта тизими фойдаланувчилари сони 367 мингдан ошди, ва 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 165% ўсди”, - дейилади муассаса ахборот хизматининг хабарида.
Бундан ташқари, мажлис давомида миллий ресурларни, жумладан ижтимоий тармоқларни, стратегик ривожланитириш учун ва манзилли ориентирларни аниқлаб олиш учун керакли топшириқлар берилди. Маҳаллий ижтимоий тармоқларни ривожланитирш масаласи ҳам алоҳида муҳокама этилди.
Жорий йилда Tas-IX ҳудудида жойлашган миллий davra.uz ижтимоий тармоқ ишга туширилганлиги таъкидланди. Ушбу тизим фойдаланувчиларига мобил операторлар томонидан имтиёзлар берилиши ва davra.uz тизимига кўпроқ ёшларни жалб қилиш кераклиги таъкидланди.