Ўзбекистоннинг янги элчиси Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосарига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

Дата: 13:01, 13-03-2018.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – 12 март куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саидикром Ниёзхўжаев Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаевга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Тегишли маросимдан сўнг элчи ташқи ишлар вазири Қайрат Абдирахманов томонидан қабул қилинди. Вазир Саидикром Ниёзхўжаевни юқори лавозимга тайинлангани муносабати билан табриклади ва муваффақиятлар тилади”, - дейилади хабарда.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида ўзбек-қозоқ муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/politics/20180310/7684236/noviy-posol-uzbekistana-v-kazahstane.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: