Ўзбекистоннинг янги элчиси Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг янгидан тайинланган элчиси Саудия Арабистонига жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.
“2018-йилнинг 6-май куни Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Улуғбек Максудов Риёз шаҳрига жўнаб кетди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, У. Максудов бугунги кунга қадар ТИВнинг Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи ва ундан илгари Ўзбекистон Республиканинг Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида Бош консули сифатида ишлаган.
Сурат манбаи: https://varlamov.ru/927658.html