Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапурга жўнаб кетди

Дата: 14:33, 04-07-2018.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг янги элчиси Тошкентдан Сингапурга жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикасининг Сингапур Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Қаҳрамон Шакиров Тошкентдан Сингапур шаҳрига жўнаб кетди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Қ. Шакиров бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ижро аппарати раҳбари лавозимида ишлаган.

Сурат манбаи: http://uniquesingapore.ru/?p=1624

Янгилик билан ўртоқлашиш: