Ўзбекистоннинг янги элчиси Тошкентдан Маскатга жўнаб кетди
Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг янги элчиси Тошкентдан Маскатга жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2018-йилнинг 22-июл куни Ўзбекистон Республикасининг Ўмон Султонлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Анвар Абдухалимов Тошкент шаҳридан Маскат шаҳрига жўнаб кетди. У бунга қадар ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасида ишлаган”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Сурат манбаи: http://pit.spb.ru/oman-strana-foto.html