Ўзбекистоннинг янгидан тайёрланган элчиси Эрдўғанга ишончи ёрлиқларини топширди

Дата: 15:19, 10-10-2017.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Агзамхўжаев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдоғанга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон Туркиянинг Марказий Осиё ва жаҳондаги муҳим ҳамкори эканлигини таъкидлаб, Туркия Президенти барча ўзаро манфаатли соҳаларда иккитомонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга тайёр эканлигини билдирди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, 2016 йилнинг ноябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг кузатилган Ўзбекистон-Туркия муносабатларидаги ижобий динамика алоҳида қайд этилди. Пекин, Остона ва Нью-Йорк шаҳарларидаги икки давлат раҳбарларининг бўлиб ўтган учрашувлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд бўлган улкан имкониятларни амалга ошириш учун биргаликда ишлашга имкон берди.

“Туркия давлати раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга бўлажак ташрифи муҳим ўринга эга эканлиги таъкидлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон-Туркия сиёсий мулоқотини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга янги туртки беришини қайд этди”, - дейилади яна хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: