Ўзбекистоннинг Янгиерида кичик саноат ҳудуди очилади

Дата: 17:27, 17-04-2017.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Янгиер шаҳрида кичик саноат ҳудуди очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 30 мартдаги 2860-сонли қарори  асос бўлади.

Давлат солиқ қўмитаси малумотларига кўра, қарорнинг 6-бандига мувофиқ, кичик саноат ҳудуди иштирокчилари бўлган ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналар ҳудудда иш бошлаган кунидан бошлаб , ягона солиқ тўлови ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича шахсий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган қурилма, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, металл конструкциялар ва қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштирилиши учун йиғимдан ташқари) озод этиладилар.

Қарорга мувофиқ юқоридаги имтиёзларни қўллаш меъёрлари ҳам белгиланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: