Ўзбекистоннинг янгиланган классификаторида 8395 касб мавжуд

Дата: 22:31, 27-06-2016.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг янгиланган сўнгги классификаторида 8395 лавозим ва касблар мавжуд. Улар орасида 5538 хизматчилар лавозимлари ва 2857 ишчи касблари бор, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меҳнат вазирлигидан маълум қилишларича, янгиланган классификаторга 566 янги лавозим ва касблар қўшилди. Уни ишлаб чиқишда 73 давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда корхоналардан тушган таклифлар ҳисобга олинган.

Классификатор асосий лавозимларни тизимлаштириш, ишчилар ва хизматчилар  тариф разрядлари диапазонини аниқлаш, шунингдек, таълим йўналиши ва даражасига талабларни белгилашга мўлжалланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: