Ўзбекистоннинг янгиланган юридик институти илк битирувчиларини чиқарди

Дата: 14:58, 13-07-2017.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг янги замонавий модул тизими асосида таълим олган ва университетни муваффақиятли тамомлаётган битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда. Мазкур ўқув йилида ушбу олий таълим муассасасини 374 нафар бакалавр ҳамда 109 нафар магистратура босқичи талабалари тамомлади.

Битирувчиларни табриклаш, уларга дипломни тантанали топшириш мақсадида Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси Отабек Муродов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов, Адлия вазири Музраф Икрамов, Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев, Олий Суд раиси ўринбосари Баҳодир Деҳканов, Ўзбекистон Судялар ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Убайдулла Мингбоевлар иштирок этди ва битирувчи талабаларга дипломларни тақдим этди.

Шунингдек, жамоатчилик ишлари, таълим-тарбия жараёнида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ талабаларнинг ота-оналарига миннатдорчилик хатлари топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: