Ўзбекистоннинг ёш курашчилари Осиё ўйинларида 12 совринни қўлга киритдилар

Дата: 17:32, 10-06-2016.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Манилада (Филиппин) бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги 2016 йилги Осиё чемпионатида жами 12 совринни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмасидан хабар беришларича, эркин кураш вакиллари тарихда биринчи марта жамоавий тоифада энг кучли учлик сафига киришди. 

Жумладан, юнон-рум курашида Илҳом Бахромов (50 кг) “олтин”, Жавоҳир Мираҳмедов (55 кг) “олтин”, Мирзобек Раҳматов (66 кг) “бронза”, Жалгасбай Бердимуратов (84 кг) “бронза”ни қўлга киритди.

Эркин курашда Ғуломжон Абдуллаев (55 кг) “олтин”, Темуржон Усмонохунов (60 кг) “олтин”, Маджид Муратов (84 кг) “кумуш”, Ҳасанбой Раҳимов (120 кг) “кумуш”, Шохрух Сапаев (66 кг) “бронза” медалларни қўлга киритди.

Аёллар курашида Нодира Собирова (51 кг) “бронза”, Набира Есенбаева (59 кг) “бронза”, Бахтигул Болтаниязова (67 кг) “бронза” совринларни олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: