Ўзбекистоннинг ёш шахматчилари мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпионатида тўртта “олтин” медални қўлга киритдилар

Дата: 13:33, 03-05-2017.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ –  Ўзбекистоннинг ёш шахматчилари Шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида 2017 йилги жаҳон чемпионатида тўртта “олтин” медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни олдилар , деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар қилмоқда.

Жамоа томонидан 30 апрелда руминиянинг Ясси шаҳрида стандарт шахмат бўйича ўтказилган жаҳон биринчилигида учта олтин, блиц бўйича олтин ва кумуш медаллар қўлга киритилди. Олтин медалларни (стандарт шахматда) Хумоюн Бегмуратов (7 ёшгача), Афруза Ҳамдамова (9 ёшгача) ва Нодирбек Ёқуббоевлар (15 ёшгача) олишди.

Блиц бўйича мусобқаларда Афруза Ҳамдамова чемпионат ғолибаси бўлди, яна бир шахматчи Алихон Авазхонов (9 ёшгача) кумуш совринни қўлга киритди.

“Ёпилиш маросимида кўплаб тренерлар бизни табриклаб, ҳайрон қолганликларини билдирдилар. Ёпилиш маросимида Ўзбекистон мадҳияси уч марта жаранглади!”, - деб таъкидлади ФИДЕ тренери Маматқул Хайлаев.

Ўзбекистон жемоасидан мусобақада 5 бола қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: