Ўзбекистоннинг йирик корхоналарида модернизацияга $94 млн маблағ сарфланди

Дата: 10:58, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг йирик саноат корхоналарида қиймати $94 млнга тенг бўлган 1,3 минг дона ҳар томонлама эскирган ускуналар алмаштирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, йирик бизнес томонидан технологик жараён ва хом-ашё ҳамда материаллар сарфини оптималлаштириш, ишлаб чиқариш ҳаражатларини пасайтириш чоралари кўрилмоқда.

Бу 6 ой ичида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини 8,9% қисқартиш, ишлаб чиқариш унумдорлигини 6,3% ошириш, ЯИМ энергияталаблигини 13% пасайтиришга имкон берди.

Қатор тармоқларда ўсиш кузатилди. Хусусан, машинасозлик ва металлни қайта ишлашда ишлаб чиқариш ҳажмлари 17,1%, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 13,1% ўсди. Енгил саноат маҳсулотларида ўсиш 12,7% ташкил қилиб, бунинг 22,1% пахталик маҳсулотлар, 22,3% трикотажга, 13,6% тикув маҳсулотларига тўғри келди.

Тиббиёт саноатида ўсиш 12,8%, қора металлургияда 10,3%, озиқ-овқат саноатида 7% бўлди. Ушбу тармоқларнинг саноат умум ҳажмидаги улуши 58,9% қадар ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: