Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари аҳолиси ер ости силкинишларини ҳис қилдилар

Дата: 17:36, 06-04-2016.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари аҳолиси ер ости силкинишларини ҳис қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Самарқандда 5 апрел соат 17.11да анча кучли бўлган 3-4 баллик зилзила қайд этилди. Самарқандликларнинг айтишларига кўра, ер ости силкинишлари сезиларли даражада бўлган. 

Тошкентда зилзила сезилмади.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Сейсмология институти Рақамли сейсмик маркази маълумотларига кўра, силкинишни Навоий (2-3 балл), Қарши (2-3 балл) ва Термиз (2 балл) шаҳарлари аҳолиси ҳам ҳис қилган.

Зилзила эпицентр координатлари 39,10 градус шимолий кенглик, 66,84 градус шарқий олисликда, магнитудаси 5,0 Ms. Ўчоқ чуқурлиги 20 км, ҳодиса ҳудудий манбаси кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинги зилзила Ўзбекистонда жорий йилнинг 21 февралида қайд этилган эди. Мазкур ҳодиса ўчоғи Афғонистон ҳудудида бўлиб, зилзига кучи 6 баллни, ҳодиса ўчоғи чуқурлиги 200 км атрофидани ташкил этган эди. Ушбу зилзила Тошкентда 2-3 балл куч билан сезилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: