Ўзбекистоннинг йирик суғуртачисига деярли 3,6 млрд сўмлик даъво очилди

Дата: 15:14, 10-12-2014.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг йирик суғурта компанияси – “Universal Sug’urta” акционерлик жамиятига деярли 3,6 млрд сўмлик даъво очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Даъво Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва “Туронбанк”нинг Марказий операцион бошқармаси томонидан киритилган.

Кредиторлик қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво аризаси киритилганлиги ҳақидаги хабар Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан эълон қилинган бўлиб, даъво миқдори суғуртачи активлари қийматининг 10% ошиғини ташкил қилади.

$1 = 2409,67 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: