Ўзбекистоннинг йирик театри Япониядан мукофот олди

Дата: 16:24, 04-10-2017.

Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Япония Ташқи ишлар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрига Япониянинг ташқи ишлар вазирининг Фахрий ёрлиғини бериш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мукофотни топшириш маросими сентябр ойининг охирида Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Нобуаки Итонинг расмий қароргоҳида бўлиб ўтди.

Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, Япония Ташқи ишлар вазирининг Фахрий ёрлиғи Япония ва бошқа давлатлар ўртасида дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш соҳасидаги ташкилотлар ва шахсларнинг алоҳида хизматларини тақдирлаш учун берилади.

А.Навоий номидаги ДАКТ қурилишида япониялик асирлар иштирок этган маданий объект бўлиб, икки мамлакат ўртасида маданий алмашинувнинг рамзидир.

Эслатиб ўтамизки, Япония бош вазири Синдзо Абэ 2015 йил октябр ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида қайта таъмирланган театрда бўлиб, унинг очилишига бағишланган байрамона концертда қатнашган эди.

2016 йил август ойида бош вазирнинг турмуш ўртоғи Акиэ Абэнинг ташрифи давомида “ДРАМ ТАО” япон барабанчилари гуруҳининг чиқиши бўлиб ўтган эди. Бундан ташқари театрда япон маданиятини акс эттирувчи кўплаб лойиҳалар амалга оширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: