Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлди

Дата: 15:33, 31-07-2014.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Алишер Курманов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВнинг расмий сайтида қайд этилишича, янги ўринбосар ходимларга ташқи сиёсий муассаса коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида таништирилган.

Эслатиб ўтамизки, ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Алишер Курманов Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, шунингдек, бундан олдинроқ (2007-2013 йй.) Ўзбекистоннинг Австралия ва Сингапурдаги элчиси бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси ТИВ сайтидаги маълумотларга кўра, Алишер Курманов 1965 йил 24 октябрда туғилган. Тошкент Давлат унивеститети ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университларини битирган. 1991-2000-йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ишлаган.

2000-2007-йилларда эса Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида биринчи котиб, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, Ташқи ишлар вазирлиги давлат протоколи бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: