Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги янги элчиси тайинланди

Дата: 12:24, 05-03-2015.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги янги элчиси этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ботиржон Асадов Тошкентдан Сеулга жўнаб кетди. Бундан олдин у Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган”, – деб таъкидланади ТИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: