Ўзбекистоннинг Жанубий Кореянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айланмасидаги улуши деярли 50% ташкил этади

Дата: 13:13, 24-11-2017.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Жанубий Кореянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айланмасидаги улуши деярли 50% ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан 23 ноябрда Сеулда бўлиб ўтган учрашувида келтирилди.

“Корея Республикаси Осиё – Тинч океани минтақасида Ўзбекистоннинг етакчи савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикларидан биридир. 2016 йил якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард АҚШ долларидан ошди. Жанубий Кореянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасида Ўзбекистон улуши қарийб 50 фоизни ташкил қилади”, - деилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида. 

Шу билан бирга, Корея Респуликаси Президенти Ўзбекистонда халқчил ва оқилона сиёсат олиб борилаётгани, бу мамлакатнинг изчил тараққиётида муҳим омил бўлишини қайд этди. 

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар. 

Эслатиб ўтамизки, 22-25 ноябр орасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: