Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳрида гўштга қатъий нарх белгилаш режалаштирилмоқда
Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Жиззах вилоятининг маркази бўлган Жиззах шаҳрида гўштга қатъий нарх белгилаш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) шаҳар ҳокимияти (маъмурияти - ЎзТАГ) сайтида жойлаштирилган маълумотларга асосланган ҳолда.
Бу, маъмурият томонидан аҳолини сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш режаси билан кўзда тутилган.
“Шаҳар бозорларида сотилаётган қўй ва мол гўштига қатъий белгиланган нархлар жорий этилиши мумкин. Истеъмолчилар гўштни 22 минг сўмдан талаб қилишлари мумкин бўлади. Ушбу нарх 2015 йилнинг 10 январига қадар амалда бўлади”, - деб таъкидланади ҳокимият хабарида.
Бундан ташқари, шаҳар ҳокимияти маҳаллаларда анъанавий қишлоқ хўжалик ярмаркаларини ҳам ташкил қилиш ниятида.