Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ҳокими Бахмал аҳолиси билан учрашди

Дата: 11:48, 21-08-2014.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ҳокими Сайфиддин Исмоилов Бахмал тумани аҳолиси билан учрашди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вилоят ҳокимлигидан хабар қилишларича, учрашувга туман ва вилоят ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, тижорат банклари раҳбарлари ҳам таклиф этилди.

Бахмал туманидаги 1-Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорликни ривожлантириш, туман инфраструктурасини яхшилаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Ҳоким билан очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда туман аҳолиси Йўлдошбой, Калтатой қишлоқлари, Ўсмат шаҳарчасидан ўтувчи “Ўсматсой” каналини тўла реконструкция қилиш, тумандаги баъзи қишлоқлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тумандаги “Новка ота” зиёратгоҳини ободонлаштириш каби долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Ҳоким барча тушган мурожаатлар кўриб чиқилиши ҳақида маълум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: