Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

Дата: 18:21, 22-09-2014.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Гулнора Тўраева вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг раиси этиб сайланди ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ҳокими (вилоят маъмурияти раҳбари–ЎзТАГ) ўринбосари қилиб тайинланди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг 18 сентябрида вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова иштирок этди. У Гулнора Тўраева номзодини вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига сайлаш ҳақида таклиф киритди. Бунга қадар Г.Тўраева Жиззах шаҳар тиббий мажмуининг акушерлик бўлими раҳбари бўлиб ишлаган. Конференция иштирокчилари Г.Тўраевани бир овоздан вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг раиси этиб сайладилар”, - деб таъкидланади Жиззах шаҳри Ахборот порталида.

Эслатиб ўтамизки, ўзбек қонунчилигига кўра, вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг раиси автоматик равишда вилоят ҳокими ўринбосари бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: