Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида 471 ноқонуний таксичи аниқланди

Дата: 16:15, 01-08-2016.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг январидан июнигача Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида 471 ноқонуний таксичи аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лицензиясиз фаолият юритган 471 автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига нисбатан ноқонуний фаолият кўрсатиш ҳолатлари буйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли солиқ инспекцияларига қонуний чора кўриш учун юборилди. Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 471та ташувчидан 380тасига нисбатан 487950,4 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди. 5та ҳайдовчига нисбатан лицензиясиз фаолият кўрсатиш холати такрорланганлиги сабабли жиноий иш қўзғатилди”, - дейилади Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ахборот хизмати хабарида.

Буларнинг бари агентликнинг Жиззах вилоят бўлими ўзининг тасдиқланган иш режаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг 138 маротаба қўшма рейдлари натижасидир.

Таъкидланишича, ўтказилган қўшма рейд-мониторингларда жами 5388та автотранспорт воситалари текширилди. Шундан 1564та автотранспорт воситаларида турли камчиликлар аникланди, жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини бузганлар сони 984тани, лицензиясиз фаолият кўрсатганлар сони 471тани, лицензия талаблари ва шартларини бузганлар сони 109тани ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: