Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида агрологик марказ очиш режалаштирилмоқда

Дата: 18:17, 28-04-2017.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида агрологик марказ очиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу режалар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти Пахтакор туманига ташрифи доирасида очиқланди. Бу ерда у енгил саноат, чарм-пойабзал, қишлоқ хўжалиги тармоқларида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар билан танишди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси томонидан “Жиззахулгуржисавдо” МЧЖ негизида агрологистика маркази ташкил этилмоқда. “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган ушбу корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш, сақлаш, иссиқхона ташкил этиш ҳамда экспортга йўналтириш билан шуғулланади. Корхона газ, сув, электр энергияси билан тўлиқ таъминланган. Ҳудудда темир йўл тармоғи хизмат кўрсатмоқда”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, агрологистика марказига қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуналарни Италиядан келтириш кўзда тутилмоқда. “Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлашга мўлжалланган 2 минг тонналик совутгич, шунча сиғимга эга дуккакли маҳсулотларни сақлаш омборхонаси, 3 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватлари, 4 гектарда иссиқхона ташкил этилади. Ишчилар сони 150 нафарга етказилади”, - дея қайд этилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: