Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида бир йилда 10,8 минг тонна балиқ етиштирилди

Дата: 17:15, 22-02-2016.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Жиззах вилояти балиқчилик хўжаликлари томонидан 10,8 минг тоннадан зиёд балиқ етиштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вилоят қишлоқ жўжалиги бошқармасидан маълум қилишларича, бугун ҳудудда 180 балиқчилик хўжаликлари мавжуд.

Балиқчилик тармоғининг истиқболлилиги вилоят ҳудудида Айдар-Арнасой кўллар тизимининг бир қисми жойлашгани билан боғлиқ. Чунки ушбу сув хавзаси мамлакатнинг энг йирик сув хавзаларидан биридир.

Ҳудудда сунъий сув хавзалари яратиш ва мавжудларидан, шу жумладан, балиқ етиштириш орқали самарали фойдаланиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: