Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида бошланғич қиймати 4,21 млрд сўмлик давлат мулкини сотиш режалаштирилмоқда
Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида бошланғич қиймати 4,216 млрд сўмлик 13 давлат мулки объектлари сотилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Маҳаллий ва хорижий инвесторлар Давлат Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг Жиззах ҳудудий бўлинмаси томонидан сотувларда қатнашиш учун таклиф қилинди.
Сотувга қўйилган объектлар орасида маъмурий бинолар, умумий овқатланиш корхонаси, нефт базаси, насос станцияси бинолари, омбор ва бошқалар бор. Объектларнинг бир қисми 162,5 млн сўмлик инвестиция мажбуриятлари билан бирга сотилади.
Йирик лотлар орасида “Лалмикор” нефт базасининг қиймати 1,667 млрд сўмлик клуби биноси, вилоят ҳокимияти инжиниринг компанияси қошидаги қиймати 777 млн сўмлик қурилиши тугалланмаган насос станцияси, бошланғич нархи 502 млн сўмлик паррандачилик фаолияти юритишга мўлжалланган бино ва иншоотлар мажмуаси кабилар бор.
Савдоларда қатнашиш учун салоҳиятли инвестор корхона бошланғич қийматининг камида 15% миқдорида гаров пули киритиши керак.
$1 = 2388,25 сўм


