Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида бошланғич умумий қиймати 4,31 млрд сўмлик 14 давлат мулки объектлари сотилмоқда

Дата: 16:18, 26-12-2014.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида бошланғич умумий қиймати 4,31 млрд сўмлик 14 давлат мулки объектлари сотувга қўйилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Очиқ савдолар Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жиззах ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилмоқда.

Савдоларга фойдаланилмаётган маъмурий бинолар, умумий овқатланиш хоналари, мулк мажмуалари ва бошқалар қўйилган. Объектларнинг бир қисми 162,5 млн сўмлик инвестиция мажбуриятлари билан бирга сотилади.

Йирик таклифлар орасида бошланғич қиймати 1,667 млрд сўм бўлган “Лалмикор” нефт базаси клуби биноси (Ғаллаорол тумани), бошланғич қиймати 777 млн сўмлик қуриб битказилмаган сув насос станцияси (Жиззах шаҳри) кабилар бор.

Савдоларда қатнашиш учун салоҳиятли инвестор корхона бошланғич қийматининг камида 15% миқдорида бадал киритиши зарур.

$1 = 2418,2 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: