Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида узунлиги 3,5 кмдан ошиқ сув қувурлари ётқизилди

Дата: 17:22, 09-10-2014.

Ташкент. 9 октября. УзТАГ – Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадларида 2014 йилда вилоятда узунлиги 3,5 кмдан ошиқ сув қувурлари ётқизилди, бунга 10,5 млрд сўм атрофида маблағ сарфланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

Сув қувурлари Ойқор тоғ ён бағридаги Новқа-ота қишлоғидан бошлаб Бахмал туманидаги Новқа қишлоғига қадар ётқизилди.

Бундан ташқари, Жарбулоқ, Ўрой ва Дўстлик қишлоқларидаги сув қувурларини қуриш ва реконструкция қилишга 800 млн сўм сарфланди.

Эслатиб ўтамизки, жорий йил давомида Жиззах вилоятининг яна 49 қишлоғида узунлиги 137 кмлик сув қувурлари ётқизилиши режалаштирилган.

 $1 = 2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: