Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида янги цемент заводи ишга тушди

Дата: 14:45, 01-04-2014.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Жиззах вилоятининг “Зафаробод” туманида янги цемент заводи ишлай бошлади. Унинг очилиш маросими 2014 йилнинг 29 март куни бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вилоят маъмуриятидан хабар беришларича, Жиззах цемент заводи Олмалиқ кон-металлургия заводи таркибига киради.
Туркиянинг Dal Teknik компанияси билан ҳамкорликда қурилган заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 350 минг тонна оқ цемент ва 760 минг тонна портландцемент ишлаб чиқаришга тенг. Маҳсулотнинг 70% ошиғи эскпортга чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, заводнинг қурилиши 2013 йилнинг апрелида бошланган эди. Корхона қурилиши ва жиҳозланишининг умумий сметаси $116 млнга тенг. Маҳсулот учун хом ашё заводдан 1,5 км масофада жойлашган Балиқли ва Кўтарма оҳак конларидан олиб келинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: